UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  1 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   16

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди

"Пахтакор" Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат беллашуви ўтказди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор" мураббийлар штабининг собиқ аъзоси, ўзининг эски қадрдони Андрей Шипилов бошчилигидаги "Металлург"га қарши "шерлар"ни майдонга олиб тушди.

Жамоалар дастлаб асосий таркиб билан 35 дақиқадан иккита тайм ўтказишди.

Дастлабки назорат ўйинида Акмал Шораҳмедов томонидан киритилган гол "шерлар"га ғалаба келтирди. Жалолиддин Машариповнинг қанотдан ошириб берган тўпини "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси дарвозага аниқ жойлаб қўйди - 1:0.

Шундан сўнг дастлабки беллашувда бошқа гол киритилмади. "Пахтакор" сафига янги келиб қўшилган португалиялик ҳужумчи "шерлар" таркибида ўзининг норасмий дебютини ўтказди. Шуни қайд этиш керакки, ҳужумчи мазкур баҳсда яққол ажралиб турмади. Ҳаракатларидан Гонсалвешнинг жисмоний ҳолати ҳали оптимал даражада эмас. Шунингдек, унга етарлича вазиятлар ҳам яратиб берилгани йўқ.

Ўйин асосан яккакурашларга жуда бой тарзда кечди.

Назорат ўйини.

"Пахтакор" - "Металлург" 1:0

Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов.

Гол: Акмал Шораҳмедов (40)

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Ростин Гриффитс, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.

"Металлург"
: Зафар Сафоев, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Шерзод Файзиев, Дилёрбек Эрматов, Ислом Исоқжонов, Шаҳзод Шайманов, Жасур Ҳасанов, Алишер Зиявутдинов, Нодир Мавлонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Достон Турсунов, Муҳаммад Исаев, Павел Пуришкин.

Айни пайтда жамоалар бошқа таркиб билан иккинчи учрашувни ўтказишмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика