UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  6 19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 0:1 (матнли трансляция)  19 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  2 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" биринчи ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди

"Пахтакор" Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат беллашуви ўтказди.

Шота Арвеладзе "Пахтакор" мураббийлар штабининг собиқ аъзоси, ўзининг эски қадрдони Андрей Шипилов бошчилигидаги "Металлург"га қарши "шерлар"ни майдонга олиб тушди.

Жамоалар дастлаб асосий таркиб билан 35 дақиқадан иккита тайм ўтказишди.

Дастлабки назорат ўйинида Акмал Шораҳмедов томонидан киритилган гол "шерлар"га ғалаба келтирди. Жалолиддин Машариповнинг қанотдан ошириб берган тўпини "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси дарвозага аниқ жойлаб қўйди - 1:0.

Шундан сўнг дастлабки беллашувда бошқа гол киритилмади. "Пахтакор" сафига янги келиб қўшилган португалиялик ҳужумчи "шерлар" таркибида ўзининг норасмий дебютини ўтказди. Шуни қайд этиш керакки, ҳужумчи мазкур баҳсда яққол ажралиб турмади. Ҳаракатларидан Гонсалвешнинг жисмоний ҳолати ҳали оптимал даражада эмас. Шунингдек, унга етарлича вазиятлар ҳам яратиб берилгани йўқ.

Ўйин асосан яккакурашларга жуда бой тарзда кечди.

Назорат ўйини.

"Пахтакор" - "Металлург" 1:0

Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов.

Гол: Акмал Шораҳмедов (40)

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Ростин Гриффитс, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.

"Металлург"
: Зафар Сафоев, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Шерзод Файзиев, Дилёрбек Эрматов, Ислом Исоқжонов, Шаҳзод Шайманов, Жасур Ҳасанов, Алишер Зиявутдинов, Нодир Мавлонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Достон Турсунов, Муҳаммад Исаев, Павел Пуришкин.

Айни пайтда жамоалар бошқа таркиб билан иккинчи учрашувни ўтказишмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика