UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Англия - Босния ва Герцеговина. Таркиблар билан танишинг  0 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  3 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  11 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  7 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  4 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  12 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  27 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  6

Пахтачи туманидаги стадион қаровсиз аҳволга келиб қолди Янгиликлар

Пахтачи туманидаги стадион қаровсиз аҳволга келиб қолди

Хабарингиз бор, айни вақтда юртимизда футбол соҳасида, айниқса болалар футболида жуда кўплаб ислоҳатлар олиб борилмоқда.

Бу ишларнинг натижасини ва иш фаолиятини эса шахсан юртбошимизнинг ўзлари назорат қилмоқда ва бунга жавобан вилоятлар ва туманларда қолаверса чекка-чекка қишлоқларда ёш умидли болаларни тарбияланиб, катта футболга олиб келинмоқда. Ҳозирча эса натижалар ёмон бўлмаяпти назаримизда.

Аммо олиб борилаётган ислоҳатларнинг “масофаси” узунроқ эмаслиги кўнгилни озгина хира қилади. Яни бир неча кун илгари биз Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қарнаб ота қишлоғига саёхат қилгандик. Бу ердаги болаларни, умидли ёшларни кўриб, қани энди буларга бир спорт мажмуаси бўлсаю улар ҳам катта футболда кўриниш берса деган фикр уйғонди. Сабаби бу ердаги қурилган аммо қаровсиз қолиб кетган стадион ва кураш спорт мажмуаси ҳалигача мутассаддиларнинг этиборидан четда қолмоқда. Тўғри қурилган пайтда жуда ҳавас қилгулик даражада бўлган бу майдон айни дамга келиб аянжли аҳволга тушиб қолган.

Биласизми бу ердаги ёш авлоднинг бизга мурожати жуда таъсирли бўлди. Уларнинг Самарқанд вилояти футбол ассоциациясига мурожатлари жавобсиз қолгани эса бизнингча ҳам кунглида футболга мехри бор инсонни хам мехрини йўқ қилиб қуйиши аниқ. Стадионда на футбол ўйнаса бўлади, на тўп тепса бўлади.

Аниқлик киритилишича стадион Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли бўлим томонидан қуриб қишлоқ ёшларига фойдаланишга топширилган. Корхонанинг спорт бўлими эса ҳозирда ўзларининг ишлари билан бандлар. Аммо бу пайтда ҳудудий ассоциация ёрдамга келиши керак назаримизда. Ушбу қишлоққа бир марта ҳам келмаган футбол мутассаддиларидан назарини ва озгина бўлса ҳам меҳрини шу кичик майдончага қаратса, балки келажаги порлоқ ёш футболчиларни кашф этишда катта ёрдам берган бўлармиди.




Шоҳруҳ Мейлихолов



Агар сизнинг ҳам туманингизда шундай қаровсиз стадионлар бўлса суратлари ва маълумотларни телеграм орқали @chamasia га юборинг. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика