UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  5 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

ЎзПФЛ 3-тур. “Насаф” – “Обод” учрашуви олдидан Янгиликлар

ЎзПФЛ 3-тур. “Насаф” – “Обод” учрашуви олдидан

Теглар :  Насаф
Қаршининг “Насаф” жамоаси 3-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида Олий лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши ўтказади.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг биринчи расмий учрашуви сифатида тарих саҳифаларидан жой олади.
 
Тошкентнинг “Обод” жамоаси ўтган икки турда бор йўғи бир очкони қўлга киритди. 1-турда улар Қўқон шаҳрида маҳаллий “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув қўқонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Хабарингиз бор, учрашувдаги ягона гол 74-дақиқада  Илья Ильин томонидан киритилди.

12 март куни 2-турда “Обод” жамоаси ўз майдони – “Жар” стадионида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилди ва голсиз дурангга имзо чекди.

“Насаф” эса ўтган икки турда 100 фоизлик натижа қайд этиб, 6 очко тўплашга эришди.

Энг қизиқарлиси, “Обод” жамоасида клубимизнинг собиқ аъзоси Санжар Баратов тўп тепади. С.Баратов муқаддам “Насаф” жамоаси ўринбосарлари ва биринчи лигада иштирок этадиган “Насаф-2” жамоамизда ҳужумчи сифатида фаолият юритган.

Бўлажак учрашув шубҳасиз қизиқарли бўлади. Чунки турли терма жамоаларга таклиф олган ўйинчиларимиз ҳам ушбу ўйинга қадар жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилишади. Қолаверса бу учрашув жамоамиз олдида турган Осиё чемпионлар лигаси 4-туридаги Қатарнинг “Ал-Жайиш” клубига қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

"Насаф"нинг “Обод”га қарши учрашуви 1 апрель жума куни соат 18:00да “Марказий” стадионда бошланади.

Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 31 март пайшанба куни соат 15:00да Спутник қўрғонидаги “Меҳнат” стадионида бошланади.

Қуйида учрашувга тайинланган ҳакамлар ҳақидаги маълумотни яна бир марта эслатиб ўтамиз.

ЎзПФЛ 3-тур. 01.04.2016.
«Насаф» (Қарши) – «Обод» (Тошкент)
“Марказий” стадион. Соат 18:00да
Бош ҳакам:
Рустам Бобомуродов (Навоий),
Қанот ҳакамлари:  Обид Жумаев (Навоий), Андрей Снетков (Тошкент вил.),
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Барча футбол ишқибозларини "Насаф" иштирокидаги ўйинга таклиф этиб қоламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика