UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим бир футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  0 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  6 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  0 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  23 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  5 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди Янгиликлар

Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди

Теглар :  Қишки трансфер
Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди ва у 2022 йилнинг 26 февраль санасига қадар давом этади.

"2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти"да трансфер ойнаси давомида Суперлига футбол клублари фақатгина 10 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган ва клублар бу ҳақда икки ой муқаддам расман огоҳлантирилган. Бу кўрсаткич Суперлига йўлланмасини қўлга киритган уч клубда 15 тани ташкил қилади. 

6 декабрга қадар футбол клубларида исталган миқдорда янги футболчилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эди. Бу имкониятдан фақатгина "Навбаҳор" ва "Металлург" футбол клублари фойдаланди. Тез орада бу ҳақда маълум қилинади. 

Лимитдан ташқари ҳолатда футбол клублари 2021 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим футболчилар билан шартномаларни узайтиришлари ёки ўзларининг U-18 жамоаларидан чекланмаган миқдорда ёш иқтидорларни асосий жамоага таклиф этишлари мумкин бўлади. Шунингдек, 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар билан янги шартномалар ҳам лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика