Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкага қарши тўп суради
21 сен 2018 09:47
Янгиликлар


Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкага қарши тўп суради
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги иштирокини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Илхом Ханжариев шогирдлари биринчи турда Иордания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, иккинчи турда Гуам устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Бугун терма жамоамиз вакиллари мусобақа мезбони – Шри-Ланка терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Терма жамоамиз кўк рангли либосда тўп суради.
Ўйин Коломбо шаҳридаги «СR&FC Grounds» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 14:30 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
21:54
Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди 0
19:45
U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0

Фикрлар