UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойига режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини бошланди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойига режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини бошланди

Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан МТЖ вакиллари дастлабки тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради.

Бугунги машғулотлар ёпиқ тарзда "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди.

Корея К-лигасида тўп сураётган Рустамжон Aшурматов ва Жамшид Искандеров Миллий жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида иштирок этади.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" клубларидан чақирув олган футболчилар кеча Ўзбекистон Суперлигаси учрашувида майдонда ҳаракат қилганликлари сабаб бугун уларга дам берилди.

Игор Сергеев жароҳати сабаб ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш мақсадида унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишига имконият яратишга қарор қилинди. Унинг ўрнига "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Aбдухолиқов МТЖга чақирилди.

"Пахтакор" клубининг яна бир аъзоси Одилбек Ҳамробеков олд сонида бироз ноқулайлик ҳис қилгани сабабли мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчига енгил юкламалар бериладиган бўлди. У якка тартибда шуғулланади ва йиғин давомида формасини тиклайди.

Эртага Миллий терма жамоамиз тўлақонли машғулотга киришади. Мазкур машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика