UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  0 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  2 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12

Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойига режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини бошланди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойига режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини бошланди

Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан МТЖ вакиллари дастлабки тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради.

Бугунги машғулотлар ёпиқ тарзда "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди.

Корея К-лигасида тўп сураётган Рустамжон Aшурматов ва Жамшид Искандеров Миллий жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. БAA чемпионатида фаолият олиб бораётган Aзиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида иштирок этади.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" клубларидан чақирув олган футболчилар кеча Ўзбекистон Суперлигаси учрашувида майдонда ҳаракат қилганликлари сабаб бугун уларга дам берилди.

Игор Сергеев жароҳати сабаб ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш мақсадида унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишига имконият яратишга қарор қилинди. Унинг ўрнига "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Aбдухолиқов МТЖга чақирилди.

"Пахтакор" клубининг яна бир аъзоси Одилбек Ҳамробеков олд сонида бироз ноқулайлик ҳис қилгани сабабли мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчига енгил юкламалар бериладиган бўлди. У якка тартибда шуғулланади ва йиғин давомида формасини тиклайди.

Эртага Миллий терма жамоамиз тўлақонли машғулотга киришади. Мазкур машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика