UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  0 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  4 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  3 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  6 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  4 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинлари қачон ўтказилишига ойдинлик киритилди

21 март куни Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва 26 жамоа ўз рақибларини билиб олди.

Яна 6 та жамоа саралаш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига йўл олади. 

Лига саралаш учрашувларини 1 апрель куни Тошкент шаҳридаги 2 та сунъий майдонда ўтказади ва унда 12 та жамоа 6 жуфтликка ажратилади. 28 март куни қуръа орқали мазкур жуфтликларга аниқлик киритиб олинади. 

Саралашда Андижон, Наманган, Тошкент вилояти, Сирдарё, Навоий ва Қорақалпоғистон футбол академиялари, шунингдек, Фарғона ва Бухоро давлат университетлари, "Чиғатой", "Қумқўрғон", "Қизириқ", "Зомин" жамоалари иштирок этади. Уларга 31 март куни Тошкентга етиб келиш тавсия этилган. 

Маълумот учун, саралаш босқичида барча жамоа фақат 1 тадан ўйинда майдонга тушади. Уларда ғолибни асосий вақтда аниқлашнинг имкони бўлмаса, навбат қўшимча таймларсиз пенальтилар сериясига берилади.

Ўзбекистон Кубоги. "Андижон", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Насаф" бир гуруҳда

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика