UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  84 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилинди Янгиликлар

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилинди

Теглар :  КиберфутболЎФФ
2016 йилнинг 30 ноябрь куни “Бунёдкор” стадионидаги анжуманлар залида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси (Uzbekistan Cyber Football Games Association – UCFGA)нинг келажакдаги дастурлари ва режалари хамда PCFL (Professional Cyber Football League) Олий ва Биринчи лигалари очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг асосий мавзуси Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциациясининг Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилингани бўлди.

Шунингдек, анжуман давомида журналистлар томонидан Олий ва Биринчи лига очилишига алокадор барча саволларга Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси раҳбарлари жавоб берди ҳамда UCFGA’нинг регламенти, қонун-қоидалари, иштирокчилар рўйхати келишиб олинди.

UCFGA президенти Азизбек Паттоҳовнинг айтишича, 2017 йил МДҲ ҳамда Осиё мамлакатлари ўртасида алоҳида-алоҳида турнирларни Тошкентда ташкил қилиш режаси кўзда тутилган. Бу эса Ўзбекистон кибер футболини дунёга танитиш учун хизмат қилади.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси киберфутбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига асос солингани ҳақида маълум қилинди. Унга “Қўқон-1912” аъзоси Дилшод Матёқубов бош мураббий этиб тайинланди. “Насаф” вакили Хислат Умаров эса терма жамоа сардори бўлди. Миллий терма жамоанинг қолган аъзолари Олий Лигада ўзини кўрсатган ўйинчилар орасидан саралаб олинади.

Турли телеканал журналистларидан ташқари матбуот анжуманида Ўзбекистон Футбол Федерацияси хамда “Бунёдкор” клуби вакилари иштирок этди. Ассоциация томонидан уларга ҳамкорлик ва қуллаб-қувватлаб келаётганлари учун миннатдорчилик сифатида махсус эсталик совғалари топширилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика