UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  2 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  8 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3

"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли" Янгиликлар

"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"

ОЧЛ 2 мусобақаси 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Ал Аҳли" (Қатар) учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Игорь Бишан ва футболчи Эрик Экспосито иштирок этди.

"Барчага хайрли кеч. Эртага яхши ўйин бўлади деб ўйлайман ва биз очколарни қўлга киритишга умидвормиз. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. "Андижон" ҳимоявий жиҳатдан яхши шаклланган жамоа. Уларга қарши ўйнаш қийин ва ҳимоясини ёриб ўтиш қийин. Умид қиламанки, сафар учрашуви учун босиб ўтган йўлимиз футболчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир қилмайди ва биз яхши натижа қайд эта оламиз," - деди Игорь Бишан матбуот анжуманида.

"Бош мураббийимиз айтиб ўтгандек жиддий синов кутиб турибди, лекин кўп меҳнат қилдик ва яхши тайёргарлик кўрдик. Андижонда ғалаба учун келдик. Ўзимизга бўлган ишонч ҳам етарлича. Эртага майдонда 100% боримизни кўрсатамиз деган умиддаман," - деди Эрик Экспозито.



- "Андижон" ҳақида қандай фикрдасиз?

- Биринчи навбатда ташкилий ишлар билан шуғулланаётган инсонларга раҳмат айтаман. Биз аэропортга қўнганимиздан буён бизни илиқ кутиб олиш ва меҳмондорчилик кўрсатишди. Бу меҳмондўстлик учун раҳмат айтаман. Ишончим комилки, "Андижон" яхши жамоа айниқса ҳимояда жуда тартибли ўйин намойиш этади. "Андижон" ўз уйида кам мағлуб бўлади. Жамоанинг "Арқадағ" ва маҳаллий чемпионатидаги сўнгги ўйинларини кўриб чиқдик. Эртага тўп кўпроқ бизда бўлса керак, рақибимиз кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилиш ва ўз ўйинини ҳимоядан қуришга интиладиган жамоадек. Осон баҳс бўлмайди. Биз ўз даражамизни намойиш этишимиз керак ва фақат шундагина ўзимиз истаётган натижага эриша оламиз. 

- Жамоа Андижонга қандай ҳолатда етиб келди? Таркибда йўқотишлар борми?

- Жароҳатлар ва футболчиларимиз ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсам, биз сўнгги икки ҳафта давомида зич тақвимда ўйнадик ва жиддий рақиблар билан тўқнаш келдик. Айтарли жароҳатлар кузатилмади. Икки нафар футболчимизда кичик жароҳатлар бор ва улар эртага майдонда бўлиш бўлмаслиги ҳали аниқ эмас. Умуман олганда, таркибимиз жанговар.

- "Ал Аҳли" Қатар чемпионатидаги сўнгги учрашувларида ҳужумкор ўйин намойиш этди. Эртага ҳам жамоангиз ҳужумкор ўйин кўрсатадими?

- Биз катта ўзгаришлар қила олмасак керак. Маҳаллий лигадаги сўнгги ўйинларимизни кузатган бўлсангиз, биз ўзимиздан ҳам кучлироқ жамоаларга қарши кўпроқ тўпга эгалик қилишга интилдик. Эртага ҳам тўп назорати орқали ўйинни назорат қилишга ҳаракат қиламиз. "Андижон" қандай ўйин намойиш этиши ҳам муҳим, рақиб бизни ҳимояланишга ҳам мажбур қилиши мумкин. Ишончим комилки, эртага биз кўпроқ тўпга эгалик қиламиз. "Андижон"нинг ўйин услуби шундай.

- "Андижон"  мухлислари нафақат Ўзбекистонда балки Осиёда ҳам ўз номига эга. Шунингдек, эртага стадион тўлиши кутилмоқда. "Ал Аҳли" футболчилари мухлисларнинг босимига қанчалик тайёр?

- Йўқ. "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли. Бундай мухлислар ҳақиқий футболни ҳис қилишга ёрдам беради. Шахсан мен бундай ўйинлардан роҳатланаман.



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика