UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  2 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4

"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди Янгиликлар

"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди

Теглар :  Бунёдкор
Мамлакатимизда байрам шукуҳи кезмоқда.

Эртага юртимиз аҳли “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” кенг тарзда нишонлайди. Мазкур санани муносиб кутиб олиш мақсадида жойларда турли кўринишдаги тадбирлар ўтказиляпти. Ана шундайлардан бири “Бунёдкор” футбол академиясида ташкил этилди. Унда академияда фаолият юритаётган мураббийлар иштирокида футбол учрашуви уюштирилди. Жамоалар таркибида эса Мурод Алиев, Ҳикмат Ҳошимов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Рустам Забиров, Ғулом Ҳалимтоев, Шерзод Шарипов, Алексей Рошин, Акбар Исматуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов, Файзулло Очилов, Маҳмуд Собиров, Жамолиддин Раҳматуллаев сингари яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларини кўриш мумкин эди. Мазкур баҳс олдидан академия тарбияланувчилари устозларига эсдалик совғаларини ҳадя қилишди. Энди бўлиб ўтган учрашув хусусида тўхталсак:

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” – 2:2. Пенальтилар серияси – 3:4

Ҳакамлар: Олимжон Абдувасилов, Жавоҳир Саъдакулов, Абдураҳмон Шукуруллаев

“Бунёдкор-1”: А.Рошин, М.Алиев, Ш.Шарипов, М.Миразимов, Р.Хусанов, А.Исматуллаев, Х.Хошимов, Ғ.Ҳалимтоев, Ж.Эсонов, Ж.Раҳматуллаев, Р.Забиров

Захирадан тушганлар: Д.Фезазиев, А.Ҳошимов, Д.Мавлянов, М.Мирзааҳмедов, З.Хаётов, Қ.Ваҳобов, А.Муминов, Ю.Эргашев, Б.Нишонбоев

“Бунёдкор-2”: Б.Сайфуддинов, Э.Мелиқўзиев, М.Собиров, А.Жуммаев, Қ.Абдуқодиров, Ф.Очилов, Э.Маҳкамов, К.Ҳусанов, М.Сулаймонов, Ю.Арсланов, М.Тошматов

Захирадан тушганлар: У.Эгамов, И.Холназаров, Б.Сатторов, С.Толибов, Ш.Толибов, Д.Бердиев, Х.Файзуллаев, Д.Юнусматов, Г.Сапаргалиев, А.Ҳасанбеков, А.Раҳматуллаев, Ҳ.Йўлдошев, С.Зухриддинов, Х.Аҳмаджонов

Голлар: Д.Фезазиев (28), Р.Хусанов (37) – И.Холназаров (39, 51).

Пенальтилар серияси: Ҳ.Ҳошимов, М.Алиев (дарвозабон), Ш.Шарипов, А.Хошимов (устун), Ғ.Ҳалимтоев – М.Сулаймонов, Х.Аҳмаджонов, Э.Маҳкамов (дарвозабон), Ф.Очилов, А.Жуммаев

Учрашув давомида нисбатан устунлик қилган “Бунёдкор-1” жамоаси футболчилари рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Уюштирилган кетма-кет ҳужумлардан сўнг, Дилавер Фезазиев (28-дақиқа) ҳисобни очди, 1:0. Орадан 9 дақиқа ўтгач, Равшан Ҳусанов (37-дақиқа) ҳисобни янада оширди, 2:0. Шундан кейин ўз дублини расмийлаштирган Ислом Холназаров (39, 51-дақиқалар) мувозанатни тиклади, 2:2. Пенальтилар сериясида эса омад “Бунёдкор-2” жамоасига кулиб боқди, 3:4. 

Ўйин якунига етгач, ФК “Бунёдкор” МЧЖ президенти Қ.Н.Ҳакимов, клуб бош директори М.Алиев, “Бунёдкор” футбол Академияси директори Ш.Саидов клуб тизимида фаолият юритаётган барча мураббийларни кириб келаётган касб байрами билан самимий қутлашди. Шунингдек, тажрибали мураббийлар – Николай Красногоров, Абдумалик Жуммаев, Абдусаттор Мўминов ва Маҳмуд Собировларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” унвони тантанали равишда топширилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика