UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  8 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  0 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  1 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  2 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  5 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  7 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик деб ўйлайман. Футболчилардан нимани талаб қилган бўлсам, ҳаммасини бажаришди. Лекин натижа ўхшамади. "Нефтчи" жуда яхши ҳимояланди. Биз рақибнинг ҳимоясини бир неча бор бузиб ўтишга муваффақ бўлдик, фақат тўп кирита олмадик. Эътироз шунда бўлиши мумкин. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Мен эса яхши ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди. Ваҳоланки рақибда унақа кўп вазият бўлмади. Ишлашда давом этамиз, жамоамдан доим шунақа ўйин кутиб қоламан. Хатоларни ўрганиб чиқамиз. Бу ўйин ҳам бизга дарс бўлди.

- Бир вазиятда ҳакам билан узоқ тортишдингиз. Ўшанда нима рўй берди?

- Ҳакамларни муҳокама қилиш керак эмас деб ўйлайман. Лекин футболда ҳар доим кўзни юмиб ўтиришнинг иложи йўқ. Биз ҳаммамиз Ўзбекистонда футбол ривожланишини истаймиз. Мухлисларга ҳам шу керак. Юқори темпдаги ўйин ҳаммага ёқади. Майдонда ётиб вақт чўзишнинг умуман кераги йўқ. Ҳакамлар эса футболчи вақтни чўзишига йўл қўймаслиги керак. Бугунги учрашувда ҳакам ўйин темпига кўп таъсир кўрсатди, бу эса жаҳлимни чиқарди. Бор гап шу. Менга нима учун сариқ карточка берилганини ҳам тушунмадим.



Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика