

Уругвай терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ҳиндистон терма жамоаси устидан 6:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Ўйин Калькутта (Ҳиндистон) шаҳрида бўлиб ўтди. Учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар, Ильгиз Танташев бошчилигидаги бригада бошқариб борди.
Меҳмонлар сафида Максимилиано Араухо (дубль), Дарвин Нунес (пенальти), Родриго Салазар, Хуан-Мануэл Санабрия ва Родриго Агирре тўп киритди. Мезбонлардан эса Анирудх Тхапа ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Ҳиндистон 1:6 Уругвай




