UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  14 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  16 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   4 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси иш бошлади

“Ўзбекистон Кибер Футбол ўйинлари Ассоцияцияси” Нодавлат Нотижорат Ташкилоти расмий равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистонда киберфутболга бўлган этибор ортиб бораётганини инобатга олган холда, Вазирлик томонидан кенг шароитлар яратилди.  Шулардан баьзиларини хавола этамиз. Энг асосий ёрқин маьлумотлар қўшимчалари  яқин кунлардаги “ПСФЛ”  лигасининг 1-мавсуми старти  олдидан ва Ассоциация очилишига бағишланган  матбуот анжуманида элон қлиниши кўзда тутилган. Ушбу матбуот анжуманига барча журналистларни таклиф этилади.

Ташкилотнинг доимий асосда ишлайдиган раҳбар органи уч кишидан иборат бўлди: Раис (президент), раис ўринбосари (вице-президент) ва котиб.
Ташкилот раиси (президент) этиб  Паттахов Азиз Еркинович, раис ўринбосари (вице-президент)  Алимаксумов Алихон Авасханович, котибликка Камолов Сирожиддин Жалолиддин ўғли сайландилар.

Яқиндагина Франция пойтахти Париж шаҳрида жаҳоннинг энг кучли 32 киберфутболчилари ўртасидаги ESWC 2016 турнирида илк бора қатнашган, биринчилардан расмий равишда ташкил этилган ташкилот «ЎЗБЕКИСТОН КИБЕР ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ» ўз фаолиятини бошлади.



Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган «ЎЗБЕКИСТОН КИБЕР ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ»  уставига асосан қисқача маьлумотлар ва Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширадиган ишлари билан танишинг:

“КИБЕР ФУТБОЛ” – интернет тармоғи орқали онлайн режимида “Компютер”, “Play Station”
Ва “X Box”ўйин қурилмалари орқали реал вақт шароитида ўйналадиган видео ўйиндир.

- “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ҳудудий, миллий ва халқаро спорт мусобақаларини ташкил этади ва ўтказади;
- Ташкилотнинг “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низомларни (регламентларни) ишлаб чиқади ва эга бўлади;
- Ўзбекистон Республикасида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасида аҳолининг компьютер спорти турларига бўлган эхтиёжини қондиради, виртуал спорт турларининг ижобий тарафларини тушунтиради ва тарғиб этади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт марказлари, клублар, уюшмалар, жамоалар, мактаблар ва х.к.ларни ташкил этишда кўмаклашади, шунингдек уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга мувофиқ тегишли жисмоний шахслар орқали “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ташкил этиладиган халқаро ва республикадан ташқарида ўтказиладиган спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот аъзоларининг номидан қатнашади;

ТАШКИЛОТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни оммалаштириш, “КИБЕР ФУТБОЛ” виртуал спорт турини ривожлантириш, шунингдек виртуал спорт тадбирларини, виртуал спорт мусобақаларини ўтказишни ташкил этиш ҳамда жисмоний шахсларни кибер спорт тури бўйича мусобақаларга тайёрлашдан иборат.
  Ташкилот ўз мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ҳудудий, миллий ва халқаро спорт мусобақаларини ташкил этади ва ўтказади;
- Ташкилотнинг “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низомларни (регламентларни) ишлаб чиқади ва эга бўлади;
- Ўзбекистон Республикасида “КИБЕР ФУТБОЛ”ни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширишга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасида аҳолининг компьютер спорти турларига бўлган эхтиёжини қондиради, виртуал спорт турларининг ижобий тарафларини тушунтиради ва тарғиб этади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича спорт марказлари, клублар, уюшмалар, жамоалар, мактаблар ва х.к.ларни ташкил этишда кўмаклашади, шунингдек уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ташкилотнинг уставга мувофиқ тегишли жисмоний шахслар орқали “КИБЕР ФУТБОЛ” бўйича ташкил этиладиган халқаро ва республикадан ташқарида ўтказиладиган спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот аъзоларининг номидан қатнашади;

- оммавий ахборот воситалари орқали Ташкилотнинг фаолияти ҳақида тарғибот ишларини олиб боради;
- юқорида қайд қилинмаган, аммо уларни тўлдирувчи ва кенгайтирувчи фаолият турлари билан шуғулланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика