UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  6 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Ўтган мавсум финалчиси ёхуд "Ал Ҳилол" ҳақида Янгиликлар

Ўтган мавсум финалчиси ёхуд "Ал Ҳилол" ҳақида

“Локомотив” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида илк бор иштирок этади. Жамоа Саудия Арабистонида “Ал Ҳилол”га қарши майдонга тушади.
Риёдликлар ўтган мавсумда ОЧЛда финалгача етиб бориб, унда омадсизлик туфайли бош совринга эга чиқишмаганди.

“АЛ ҲИЛОЛ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Ташкил топган йили
: 1957
Лақаби: “Босс”, “кўк қанотлар”
Стадиони: “Қирол Фаҳд”, 67 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Абдулраҳмон Бин Мусаъад
Бош мураббийи: Чиприан Панаит (Руминия)
Жамоа ютуқлари: 13 карра Саудия Арабистони чемпиони (1977, 1979, 1985, 1986, 1988, 1990, 1996, 1998, 2002, 2005, 2008, 2010, 2011), 6 бор Саудия Қироли Кубоги соҳиби (1961, 1964, 1980, 1982, 1984, 1989), 12 марта Саудия Шаҳзода Кубоги соҳиби (1964, 1995, 2000, 2003, 2005, 2006, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013), 8 карра Саудия ФФ Кубоги эгаси (1987, 1990, 1993, 1996, 2000, 2005, 2006, 2014), Осиё клублари чемпионати ғолиби (1991, 2000), Осиё Кубок эгалари кубоги ғолиби (1997, 2002), Осиё Суперкубоги соҳиби (1997, 2000), Араб Кўрфази клублари чемпионати ғолиби (1986, 1998), Араб Чемпионлар лигаси ғолиби (1994, 1995).

1957 йил ташкил этилган жамоа шу пайтгача жами 55 бор турли мусобақаларда ғолиблик нашидасини сурган. ОЧЛнинг эски формати саналган Осиё клублари чемпионатида ҳам 2 марта зафар қучган. “Ал Ҳилол” Осиёнинг ўтган асрдаги энг яхши жамоаси деб тан олинган.

Жамоа сафида миллий терма жамоага номзодлар ва 5 нафар легионер бор. Кореялик Квак Тай Хви ва бразилиялик Дигао ҳимояда тўп тепади. Пинтили таянч ярим ҳимоячи, Невес ижодкор футболчи вазифасини бажаради. Грециялик Самарас эса ҳужум чизиғида ўйнайди. Бу легионерларнинг барчаси юқори савияда ўйин кўрсатади. Айнан шу тарафдан “Ҳилол” жамоасида устунлик бор. ОЧЛ учун жамоа легионерлардан бирини рўйхатдан ўтказа олмаган.

Невес ва Шалҳуб техник имконият ва дриблинглар орқали рақибга бемалол хавф солиб, 2-3 футболчини ортда қолдиришади. Ҳужумкор футболчилар ушбу жамоанинг асосий кучи саналади. “Ал Ҳилол” маркетинг борасида жуда яхши натижаларга эга. “Mobily” компанияси тузилган шартнома туфайли риёдликлар ҳар йили 18 миллион АҚШ долларига тенг маблағга эга бўлишади. Бу жамоа либосларида компания номи реклама қилингани учун тўланадиган пул. Бундан ташқари, жамоа ҳар қандай совринни қўлга киритса, қўшимча 800 минг долларга ишлайди. Ўртача ушбу компаниядан бошқа киримлар билан ҳисоблаганда “Ҳилол” бюджетини 20 миллион доллар билан бойитиб олади.

Телевидение билан трансляциялар ҳуқуқини сотиш шартномасига Саудия Арабистони ФФ эгалик қилади. Федерация ҳар бир клубга 1,2 млн доллар миқдорида маблағ ўтказиб беради. Клуб хўжайинлари эса ҳар йили жамоа фаолият юритиши учун зарур бўлган маблағни топиб беришади. Бу пул миқдори ўртача 40 миллион долларни ташкил қилади. Чипталар сотилишидан тушган 25 фоиз маблағ хайрия жамғармаларига ўтказиб берилади.

Яқиндагина жамоага руминиялик Чиприан Панаит бош мураббий этиб тайинланди. У бунгача ёрдамчи сифатида ишлаб келаётганди.

Дарвозабонлар
1. Ҳолид Шараҳили
22. Фаҳад Алтунайян
28. Абдуллоҳ Алсдайри
32. Файз Субайҳи

Ҳимоячилар
4. Абдулла Доссари
12. Ёсир Шаҳрони
17. Абдуллоҳ    Ҳафиз
23. Квак Тай Хви (Жанубий Корея)
26. Дигао (Бразилия)
33. Султон Абдуллоҳ
35. Аҳмад Шараҳили
49. Абдуллоҳ Абдулкарим
70. Муҳаммад Жаҳфали

Ярим ҳимоячилар
7. Тиаго Невес (Бразилия)
8. Михай Пинтили (Руминия)
9. Ҳамад Ал Ҳамад
10. Муҳаммад Шалҳуб
11. Абдулазиз Давсари
13. Салман Фараж
18. Абдуллоҳ Отаиф
24. Наваф Обид
27. Сауд Харири
29. Салим Давсари
58. Абдулмажид Алсуват

Ҳужумчилар
16. Юсуф Салим
19. Ҳолид Кааби
20. Ёсир Ал Қаҳтони
77. Георгиос Самарас (Греция)


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика