UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  4 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  10

Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"

Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадасига йўлланма олгани бутун Ўзбекистоннинг ютуғига айланди.

Бу мавзуда ҳаммада турлича фикрлар янграётгани бор гап. Биз эса ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган, ўз вақтида мазкур ёш тоифасидаги терма жамоани бошқарган Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

— Авваламбор, тарихий ғалаба билан барчани табриклайман. Ўзимда йўқ хурсандчилик. Ички ҳиссиётларни таърифлаб беришим қийин, чунки озми ёки кўп бу терма жамоа билан ўз вақтида ишлаганман. Ўйлайманки, Япония билан ўйинда ҳам ғалаба қозониб вазифани охирига етказиб қўйишади. 

— Бу терма жамоа очилганида биринчи мураббий Дилшод Нуралиев эди. Кейин Усмон Тошев CAFAда қисқа вақт бошқарди. Ўша вақтда йиғилган терма жамоадан 60 фоизи ҳозир сақланиб қолинган. Ёшлардан Аббос Файзуллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Абдуқодир Ҳусанов қўшилишди. Бу муваффақиятда барча мураббийлар, академияларида тарбиялаган устозларининг ҳиссаси бор. 

— Ўзбекистонда етишиб чиқаётган ҳар бир авлод ютуқларга эришишини тилаб қоламан. Бу бошланиши. Олимпиадаларга чиқиш давомли бўлсин. Энди ҳозирги авлодга келсак, ўша вақтдаёқ кучли селекция олиб борилган. "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" академияларида яхши селекция қилинган. Мураббийлар кўра билиб олиб келган. Иккинчидан мазкур авлоднинг ўзи омадли чиқди. Ёшлигидан пойдевор мустаҳкам қўйилган. Ички муҳити ҳам аъло даражада. Бир-бирини ўзаро ҳурмат қилиши, тарбияси муваффақиятда катта роль ўйнади. 

— Гуруҳ босқичида хотиржам эдим. Улардан кўнглим тўқ эди. Сўнгги икки ўйинда нафақат мен, балки ҳамма ҳаяжонда ўтирди. Саудия Арабистони билан алоҳида ҳисоб-китоб бор эди. Бу нарса 2019 йилда бошланган. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ўйинда бир киши кам қолгандик. Кейин финалда мағлубиятга учрашди. Фақат бир нарсадан хавотирда эдим, йигитлар ҳаддан ташқари аламга берилиб кетишлари. Барибир қасос олишди. Индонезияга қарши учрашувда дастлаб ҳисобни рақиблар очишди. Яхши ҳам ВАР бор эди, чунки жуда қийин вазият эди. 1:0дан кейин менда ғалабага шубҳа қолмади. Мураббийларнинг тактикаси, стратегияси иш берди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар орқали Индонезиядан икки бош устун ўйнашди. 

— Йигитлар Парижгача катта йўлни босиб ўтишди. Бунда ота-онаси, мураббийларига, академияларда тарбиялаган оддий тарбиячи, ошпазгача меҳнати турибди. Халқнинг, ўзларининг юзи ёруғ бўлди. Шу паллада Диёр Раҳимқуловни ҳам эслаб ўтишни жоиз деб биламан. Диёрга берган ваъдасини устидан чиқишди. Унинг руҳи шод бўлсин. Олимпиадага чиқишда Диёрнинг ҳам ҳиссаси бор. Шу йигитлар билан бирга ишлаган, шуғулланган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика