Осиё Кубоги-2015га 26 март куни қуръа ташланади
06 дек 2013 10:52
Янгиликлар
Осиё Кубоги-2015га 26 март куни қуръа ташланади
2015 йил Австралия мезбонлик қиладиган Осиё Кубоги финал босқичига 2014 йил 26 март куни қуръа ташланади.
Маросим Сидней шаҳридаги "Opera House" биносида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ОК-2015 расмий твиттери хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги-2015 саралаши кейинги йил 5 март куни якунига етади. Ҳозирга қадар мусобақага йўлланма олган 12та жамоанинг номи аниқ: Австралия, Япония, Жанубий Корея, КХДР, Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Уммон, Ўзбекистон, Қатар, Эрон ва Кувайт. Қолган 4та йўлланма ўз эгаларини кутмоқда.
2015 йилги Осиё Кубоги 9-31 январь кунлари Австралиянинг 5та шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар