

20 ёшли ўзбекистонлик хавбек Бошқирдистон клубида 10-рақам остида тўп тепади.
"Уфа" Ўруновни мавсум сўнггига қадар ижарага олган. Битимда уни 3 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бор. Агар "қизил-оқлар" собиқ бош директори Шамиль Газизов ўз улушидан воз кечса, бу нарх пасайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Остон жорий мавсум олдидан айнан "Уфа"дан "Спартак"га ўтган эди.



