Ўрунов "Уфа"да 10-рақамни олди

Alisher
24 фев 2021, 17:19
"Спартак"дан "Уфа"га қайтган ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ўзига рақам танлади.

20 ёшли ўзбекистонлик хавбек Бошқирдистон клубида 10-рақам остида тўп тепади.

"Уфа" Ўруновни мавсум сўнггига қадар ижарага олган. Битимда уни 3 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бор. Агар "қизил-оқлар" собиқ бош директори Шамиль Газизов ўз улушидан воз кечса, бу нарх пасайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Остон жорий мавсум олдидан айнан "Уфа"дан "Спартак"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/UfaFc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›