UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов жароҳат сабаб алмаштирилди (онлайн ҳисоб)  58 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” – “Норин” 0:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” – “Норин” 0:1

Куни кеча Қувасой шаҳридаги “Цементчи” марказий стадионида икки принципиал рақиблар, Хаққулобонинг “Норин” хамда Қувасойнинг “Цементчи” жамоалари ўзаро назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашувда хар иккала жамоа мураббийлари деярли барча футболчиларини назоратдан ўтказиб олишди. Ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамай жамоасининг ўйинларини соғиниб қолган кўплаб қувасойлик мухлислар стадионга ташриф буюришди.  Ўйин кутилганидек кескин курашларга бой тарзда ўтди. Лекин кўп вазиятларда футболчилар мавсумга тўлиқ тайёр эмаслиги кўриниб қолди. 

Учрашувнинг иккинчи бўлими 59 дақиқасида мезбон жамоа футболчилари майдон марказида хатога йўл қўйишди. Ёлғиз қолган “Норин” хужумчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва “Цементчи” дарвозасини ишғол қилди 0:1 Қолган дақиқаларда ҳар иккала жамоада дарвозага яна гол киритиш учун кўплаб вазиятлар яратилди, аммо учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармай қолди. Шу тариқа қизиқарли кечган баҳс хаққулободликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.



“Цементчи” матбуот хизмати Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика