"Ўрикзор" жамоаси танлов эълон қилади
11 фев 2017 10:28
Янгиликлар
2-лига аъзоси ҳисобланган Тошкентнинг "Ўрикзор" жамоаси ҳам айни пайтда машғулотларни бошлаб юборган.
"Ўрикзор" клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида ёш ўйинчилар учун танлов эълон қилди. Унга кўра, 1997, 1998, 1999 ва 2000 йилда таваллуд топган ёш футболчилар танловда иштирок этишлари мумкин. Танлов февраль ойи охирига қадар давом этади. Танловдан муваффақиятли ўтганлар "Ўрикзор" таркибида тўп тепишади.
Машғулотлар ҳар куни соат 15:00да Яккасарой туманидаги 144-мактаб майдонида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум жамоа олдига 1-лигага чиқиш вазифаси қўйилди.
"Ўрикзор" жамоасида кўрикдан ўтишни истаганлар қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин:
+99893 3799661 (Бахтиёр Эргашев, "Ўрикзор" бош мураббийи).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар