Ориф Маматказин: "Давралар оралиғида жамоада катта ўзгаришлар бўлади"
01 июл 2016 22:28
Янгиликлар
Ориф Маматказин: "Давралар оралиғида жамоада катта ўзгаришлар бўлади"
"Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Ориф Маматказин ўз фикрларини билдирди.
"Аввало "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Иккала жамоага ҳам очко керак эди. Бироқ мезбонларга омад кўпроқ кулиб боқди. Биринчи бўлимдаги тезкор голлар уларга ёрдам берди. Агар ҳакам пенальти белгилаганида ўйин буткул бошқача кечарди. Сафарда дурангга эришишимиз мумкин эди. Бу футбол, унда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ижобий натижа учун ҳаракат қилдик, афсус бундай бўлмади. Иккинчи бўлимдан қониқдим. Мухлисларимизга бизни қўллаб қувватлашгани учун раҳмат айтаман. Давралар оралиғида жамоада катта ўзгаришлар бўлади", - дейди Ориф Маматказин.
"Андижон" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 3
Фикрлар