UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  56 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  98 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  416 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  5 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили Янгиликлар

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили

Бугун ўзбек футболида ўз ўрни, мавқеи, ҳурмат ва эътиборига эга бўлган “Шўртан” жамоасининг садоқатли йигитларидан бири, кўп йиллардан буён катта маъмур сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Ботир Расулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Қаҳрамонимизни чин маънода “Оқ бўрилар” жамоасининг садоқатли вакили дейишга тўла асосларимиз бор. Футбол билан болалик чоғларидан ошно тутинган Ботиржон кўпчилик тенгқурлари қаторида Ғузор футболининг ҳам асосчиси, ҳам отаси ҳисобланган Эшмурод Чоршанбиевга шогирд тушди ва миллионлар ўйинининг сир-асрорларини чуқур ўрганди. Катта футболга ҳам Ғузорликлар таркибида қадам ташлади. Севимли жамоаси “Шўртан”нинг иккинчи лигадаги баҳсларида иштирок этиб, мамлакатимиз футболининг юқори поғанасига кўтарилишига ўзининг камтарона, муносиб ва беқиёс ҳиссасини қўшди.

“Шўртан” Ўзбекистон Чемпионати Биринчи Лигасида ўз иштирокини бошлаган дастлабки йилларда у ака-ука Илҳом ва Икром Норчаевлар, Баҳодир Аҳмедов, Карим Рустамов, Шоди Номозов, Шуҳрат Акмирзаев (марҳум), Абдураҳмон Юмангулов, ака-ука Бахтиёр ва Ихтиёр Каримовлар, Эркин Мирзаев, Акмал Саитқулов, Баҳром Бобомуродов, Алексей Раупов, Шавкат Исмоилов, Наврўз Жўраев, Шуҳрат Қиёмов, Александр Бейнарович, Дадажон Тоғаев, ака-ука Суннатилло, Сирож ва Баҳодир Шаймардоновлар, Марат Бильданов каби нафақат Ғузор, балки Қашқадарё футболининг номдор вакиллари билан бир вақтда тўп суришга муваффақ бўлди.



Ботир Расулов “Оқ бўрилар”нинг Олий Лигага чиқишига ҳам муносиб ёрдам кўрсатди. Тақдир таққозоси билан орада Қашқадарёнинг ўз даврида яна бир таниқли “Ҳисор” жамоасида ўйнади ва Шаҳрисабзликларнинг ҳам Биринчи лигага йўл олишларида бирга бўлди.

Катта футболдаги фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам у ўз ҳаётини қадрдон жамоаси тақдири билан узвий боғлади. Мана бир неча йилдирки, “Шўртан” ПФКда катта маъмур вазифасида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Ғузор жамоасининг Халқаро майдонлардаги иштирокида, шунингдек Ўзбекистон Чемпионатлари ва мамлакат Кубоги баҳсларидаги муваффақиятларида биргаликда ҳамнафас бўлиб келмоқда.

Масъулиятли, ҳалол ва фидокорона меҳнатлари эвазига Ботир Расулов нафақат “Шўртан” жамоасида, балки Суперлиганинг “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “АГМК, “Металлург”, “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Сурхон”, “Насаф”, шунингдек ПРО-Лиганинг кўпгина жамоаларида меҳнат қилаётган ҳамкасблари ва дўстлари орасида катта ҳурмат ҳамда эътиборга эришган.

Шу муносабат билан “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари номидан Ботир Расуловга ушбу кунда аввало соғлик, саломатлик, оилавий тинчлик, хотиржамлик, ишларига ривож тилаймиз.

Туғилган кун муборак бўлсин Ботиржон, деб қоламиз!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика