UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  4 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  47 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  21 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

Олмалиқ: Григалашвили машғулотларга қўшилди Янгиликлар

Олмалиқ: Григалашвили машғулотларга қўшилди

Анталияда йиғин ўтказаётган жамоамиз сафига бугун яна бир футболчи келиб қўшилди.

Ўтган мавсумда Қозоғистон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлган Шота Григалашвили жамоа кўригига таклиф этилди. Павлодарнинг "Иртиш" жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи Грузия фуқаросидир. Шота футболчилик фаолияти давомида 2004-2012 йилларда Грузия чемпионатида бир қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 2012 ва 2013 йилларда эса Россиянинг "Алания" ва "СКА Энергия" жамоаларида тўп тепган. 2014-2016 йилларда эса Кипрнинг "Анартосис", "Омония", "Неа Саламина" ва "Этникос" жамоаларида фаолият юритган. 2016 йилни Қозоғистоннинг "Иртиш" жамоасида якунлаган.

Грузиянинг U19 терма жамоасида 3, U21 терма жамоасида 12 ўйинда иштирок этган. Шунингдек, асосий терма жамоада ҳам 2006-2013 йилларда 12 марта майдонга тушган.

Шота Григалашвили

1986 йил 21 июнда Тбилисида таваллуд топган.

Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи

Бўйи: 174 см, вазни 74 кг.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика