UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  0 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  19 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  22 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  7 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2

Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин" Янгиликлар

Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"

Фабио Каннаваро Бастонини терма жамоадан четлатиш кераклигига қарши.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро "Интер" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйиндаги ҳакамлик можароси ҳақида фикр билдирди.

А Сериянинг 25-турида "Интер" жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 42-дақиқада туринликлар ҳимоячиси Пер Калулу Фабио Миреттининг ноаниқ узатмасидан сўнг Алессандро Бастонининг оёғига зарба беришига сал қолди. "Нерадзурри" футболчиси контакт бўлганини симуляция қилиб, майдонга йиқилди, бош ҳакам Федерико Ла Пенна эса "Ювентус" ҳимоячисига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Симуляция қилган Бастони рақибининг ўйиндан четлатилганини кўриб, қувончини яширмади.

"Бастонини терма жамоадан четлатиш керакми? Нима учун у ўша ерга бормаслиги керак? Бундай ҳолатлар доим бўлган ва бўлади, футболнинг бир қисми бу. Бундай эпизодларни текшириш учун имкониятлар бор. Лекин ВАР протоколи бунга йўл қўймайди.

ВАР мавжуд экан, ким хато қилганидан қатъи назар, ундан фойдаланиш шарт. Агар жорий этилиши йиллар давомида кутилган восита бўлса, ундан ҳар доим фойдаланиш керак.

Биз протоколни келгуси йили эмас, айнан ҳозир ўзгартиришимиз лозим, чунки чемпионат натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган хатолар туфайли ўйинлар бузилаётгани ачинарли ҳолат," - деди Каннаваро.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
17 фев 21:16:25
Kane 010 Kane 010
Bastoni ami-i yegan o'yinchi ekan
   
18 фев 00:21:41
Hilol
Бастони=Интер
   
17 фев 21:09:27
Романтик
Туғри атибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика