UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  22 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  38 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

"Олмалиқ" Белоруссия клубини мағлуб этди Янгиликлар

"Олмалиқ" Белоруссия клубини мағлуб этди

Теглар :  НафтанОлмалиқ
"Олмалиқ" 10 июль куни Белоруссия олий лигаси вакили "Нафтан" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.
Мазкур баҳсда жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков машғулотларда иштирок этаётган барча футболчига имконият берди. Ўйин анча қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Ўйин давомида футболчиларимиз рақибдан ҳар томонлама устунликка эришишди. Учрашувда илк голга жамоамизнинг янги вакили Зафар Полвонов муаллифлик қилди. У Камоллиддин Мурзоев томонидан ошириб берилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлади. Орадан кўп ўтмай Полвонов Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга ҳисобни 2:0 кўринишга келтиришига кўмаклашди.

Иккинчи таймда жамоамиз аъзолари кўплаб голли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

Ўйин давомида ҳар бир футболчининг айни дамдаги тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилди.

Ўртоқлик учрашуви.
"Олмалиқ" - "Нафтан" (Новополоцк) 2:0
Голлар:
Зафар Полвонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
"Олмалиқ" таркиби: Хуршид Ходжаев, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Шоҳназар Норбеков, Игорь Йелич, Дилшод Жўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Камолиддин Мурзоев, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Низомиддин Зиёвутдинов, Вусал Магеррамов, Азиз Суюнов, Хуршид Мухторов, Шахбоз Умаров, Лутфулла Тўраев, Фарҳод Мусабеков, Шота Григалашвили, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Санжар Рихсибоев, Виктор Клишин, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика