UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   32 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  218 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Олий лига. "Металлург"нинг мавсумдаги илк ғалабаси Янгиликлар

Олий лига. "Металлург"нинг мавсумдаги илк ғалабаси

Олий лиганинг 4-турида "Металлург" клуби ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилиб мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ кескин ҳужумга ўтган бекободликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Санжар Қодирқулов ўнг қанотда уч нафар ҳимоячини алдаб ўтиб тўпни дарвоза яқинига етказиб берди. Дониёр Одиловнинг зарбасидан кейин меҳмонлар қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда эса ғузорликлар барибир голдан қочиб қутила олишмади. Санжар Қодирқулов тўпни дарвоза яқинига қайтариб ташлаганда Дилмурод Каримов бўш қолган дарвозани ишғол этди – 1:0.

13-дақиқада бекободликлар ҳисобдаги фарқни оширишлари мумкин эди. Чап бурчакдан етказиб берилган тўпни Зоҳид Абдуллаев танаси билан дарвозага тўғрилаганди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Дониёр Одиловнинг зарбасидан кейин эса тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида бекободликларнинг ўнг қанот ҳимоячиси Мурод Тошматов хатога йўл қўйди ва тўпни Сардор Собирхўжаевга олдириб қўйди. Ғузорликлар ҳужумчиси мезбонларнинг икки ҳимоячисини алдаб ўтиб, қийинчиликсиз гол киритди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

24-дақиқада бекободликлар чап қанотдан ҳужум уюштиришди. Ислом Исоқжонов ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Аммо Элдор Тожибоев ҳушёр ўйнади. “Металлург”нинг кейинги ҳужуми эса гол билан якунланди. 25-дақиқа. Дониёр Одилов Санжар Қодирқуловдан тўпни қабул қилиб олиб, дарвозанинг олис бурчагига йўллади – 2:1. 27-дақиқада Мирғиёс Сулаймонов огоҳлантирилди.

Биринчи тайм тугашига олти дақиқа қолганда бекободликлар яна стандарт вазиятдан фойдаланишди. Бурчакдан тўп етказиб берилганда Жаҳонгир Абдумўминовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Тўпга биринчи бўлиб улгурган Исломжон Қобилов эса боши билан уриб, тўпни дарвоза тўрига туширди – 3:1. Биринчи тайм шундай ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи таймни “Шўртан” футболчилари анча фаол бошлашди. 49-дақиқада Руслан Вагапов чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлди, бироқ кутилган натижага эриша олмади. 52-дақиқада бекободликлар ажойиб комбинацияни амалга оширишди. Санжар Қодирқуловнинг ошириб берган тўпини 11 метрлик нуқта яқинида Зоҳид Абдуллаев ўзига ўнглаб олди ва дарба берди. Зарба бироз ноаниқ чиқди. Кейинги стандат вазиятда бурчакдан Ислом Исоқжонов етказиб берган тўпни Дониёр Одилов дарвозага тўғрилаб қўйганди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

56-дақиқада Зоҳид Абдуллаев индивидуал ҳаракатлари эвазига меҳмонларнинг бирин кетин учта ҳимоячисини алдаб ўтди. Тўртинчи ҳимоячи эса унга нисбатан фол ишлатди. Пенальтини Дилмурод Каримов бехато амалга оширди – 4:1.

63-дақиқа. “Шўртан” жарима зарбаси ишлади. Тўпни Отабек Нарпзуллаев тепди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Бир қатор ўйинчилар алмаштирилди. ДониёрИсмоилов майдонга тушиши билан тўп учун курашда рақибаги устунлик қилди ва чап қанотдан ажойиб рейдни амалга ошириб, тўпни 11 метрлик нуқта яқинига етказиб берди. Дилмурод Каримов хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди, бироқ унинг зарбасидан сўнг шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

79-дақиқада бекободликлар тезкор қарши ҳужумни ташкил этишди. Тимур Усмонов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар икки ҳимоячига қарши қолишганди. Аммо Усмоновнинг тажрибасизлиги панд берди, у тўпни Зоҳидга етказиб бера олмади. 84-дақиқада Усмоновда яна битта вазият бўлди. Бу сафар унинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 88-дақиқада Дониёр Исмоилов ўткирроқ бурчакдан олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо унинг айлантириб тепган тўпи дарвозанинг тўсини ва устуни кесишган жойга яқинроқдан ўтиб кетди. “Шўртан” жамоаси охирги дақиқаларда ташаббусни қўлга олди.

89-дақиқада Отабек Нарзуллаев тепган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

Игорь Тараннинг ажойиб тўп оширишидан кейин майдон марказида Элдор Бойматов қулай вазиятга чиқди ва у ўзидандан яхшироқ имкониятга эга Отабек Нарзуллаевга тўпни ташлаб берди. У эса жарима майдонига кирмасдан кучли зарба билан ҳисобни қисқартирди. – 4:2.


«Металлург» (Бекобод) – «Шўртан» (Ғузор) 4:2
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Рустам Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
Голлар: 1:0 – Дилмурод Каримов (2, пас – Санжар Қодирқулов), 1:1 – Сардор Собирхўжаев (19), 2:1 – Дониёр Одилов (25, пас – Санжар Қодирқулов), 3:1 – Ислом Қобилов (39), 4:1 – Дилмурод Каримов (57, пенальтидан), 4:2 – Отабек Нарзуллаев (90+2).
"Металлург": 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов (95.Тимур Усмонов, 74), 7.Дониёр Одилов (8.Аюбхон Нўъмонов,58), 11.Муроджон Тошматов, 13.Санжар Қодирқулов (77.Дониёр Исмоилов, 66), 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Исломбек Исоқжонов, 40.Исломжон Қобилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов.
Заҳира: 1.Зафар Сафоев, 14.Давронбек Каримқулов, 20.Достонбек Турсунов, 27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 2.Саидкомил Акбаров, 6.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Руслан Вагапов (19.Маъруфхон Муродов, 61), 11.Зафар Полвонов, 14.Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамроев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Игорь Таран, 67), 77.Отбек Нарзуллаев.
Заҳира: 25.Алибек Туробов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 7.Олимжон Каримов, 10.Олександр Пишур, 88.Акмал Холматов.
Огоҳлантириш: Мирғиёс Сулаймонов (27)


"Металлург" матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика