UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  0 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  9 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  5 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1

Олий лига 14-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига 14-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов "Машъал"


Дарвозага Муборакнинг "Машъал" клуби посбони Жавоҳир Илёсовни танладик. Сабаби ёш дарвозабон Бухорода ўтган баҳсда рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтариб ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. "Машъал" бу мавсумда сафардаги ўйинда илк бор ғалаба қозонишида айнан Илёсовнинг хиссаси катта бўлди.



Ҳимоячилар
Хуршид Ғиёсов "Обод"
Дилмурод Каримов "Металлург"
Георгий Квесиешвили "Қизилқум"
Жаҳонгир Меҳмонов "Нефтчи"


"Обод" клуби ҳам бу мавсумда сафарда илк бор зафар қучди. Жамоа Андижонда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтди. Шу куни тошкентликлар сафида қанот ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов жуда фаол бўлди ва Норхоновга голли тўп узатишни амалга оширди.

"Металлург" клуби Бекободда "Локомотив" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Майдон эгалари сафида ҳимоячи Дилмурод Каримов жуда яхши ўйнади. У биринчи голга ҳаммуаллифлик қилган бўлса орадан кўп ўтмай жарима тўпидан Нестеров қўриқлаётган дарвозага гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

"Қизилқум" ва "Нефтчи" клублари Навоийда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Иккала жамоа ҳужумчилари гол ура олишмади. Бунда мезбонлар сафида легионер Георгий Квесиешвили, меҳмонлар таркибида Жаҳонгир Меҳмоновнинг хиссаси катта бўлганини таъкидлаш лозим.



Ярим ҳимоячилар
Достонбек Ҳамдамов "Бунёдкор"
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Жамшид Ҳасанов "Машъал"
Ислом Рашидхонов "Насаф"


"Бунёдкор" бу тур Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди. "Қалдирғочлар" сафида ўтган йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек Ҳамдамов фаол бўлди. Айнан Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг Пишур автогол қайд этди, Достонбекнинг тўп узатишидан сўнг Нурматов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"пахтакор"нинг "Олмалиқ" устидан ғалаба қозонишида Шерзод Каримовнинг хиссаси катта бўлди. У ўз жамоаси сафида энг фаол ўйнаган ўйинчилардан бири бўлди. Биринчи бўлим охирида Шерзод Сергеевга голли пас оширди, ушбу гол якунда "шерлар"га ғалаба келтирди.

"Машъал" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов "Бухоро" билан ўтган ўйин қаҳрамонига айланди. У 85-дақиқа ўтиб бораётганда қарши ҳужумда дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол "Машъал"га муҳим ғалабани тақдим этди.

"Насаф"дан ҳар йили ёш футболчилар етишиб чиқиши одат тусига кириб бормоқда. Бу йил шундай ёшлардан бири ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов. "Сўғдиёна" билан ўйинда Рашидхонов учрашувдаги ҳисобни очишга эришди. Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон хатога йўл қўди ва Больевич иккинчи бор меҳмонлар дарвозасига гол урди. Шу боис ёш ярим ҳимоячини рамзий терма жамоага лойиқ кўрдик. Бироқ у ўз устида ишлашни тўхтатиб қўйса кейинги турларда рамзий термалардан ўрин ололмаслиги мумкин. Шу боис меҳнат қилишдан чарчмаслик керак.



Ҳужумчилар
Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"
Игорь Сергеев "Пахтакор"


"Қўқон-1912"нинг 10 ўйинлик ғалабасиз сериясига 14-турга келиб барҳам берилди. "Шўртан" билан баҳсда Носир Отақўзиев жуда яхши ўйнади. У ғузорликлар дарвозасига икки бор тўп киритиб жамоасининг ғалабасига замин яратиб берди десак муболаға бўлмайди.

Ўтган йилги мавсум тўпурари Игорь Сергеев охирги турларда жуда кам гол ураётганди. "Пахтакор" ҳужумчиси "Олмалиқ" билан баҳсда мавсумдаги ўзининг учинчи дублини расмийлаштирди ва голлари сонини 10тага етказиб олди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика