UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  0 21:00Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  3 21:00Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:1 (матнли трансляция)  4 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  1 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  1 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик" Янгиликлар

Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"

"Бавария" клуби бошқарув раиси Оливер Кан 2021 йилда Юлиан Нагельсманн билан шартнома имзоланган вақтни ёдга олди.

"2021 йилда Юлиан билан шартнома имзолаётган вақтимизда у билан узоқ вақт ишлашимизга ишончимиз комил эди ва бу биз учун асосий мақсадга айланаётганди. Юлиан муваффақиятли ва чиройли футбол намойиш қилгани билан диққатимизни тортганди. Бироқ ҳозир биз шундай тушунчага келдикки, ўтган йилги чемпионлик ва таркибнинг сифатига қарамасдан барчаси пастроқ даражададек.

Жаҳон чемпионатидан кейин биз унчалик чиройли бўлмаган ўйин кўрсатдик ва муваффақият ҳам пастроқ бўлди. Натижалардаги сезиларли пасайиш нафақат мавсумий мақсадларимизни, балки, ундан кейин режаларни ҳам сўроқ остига қўйди. Айнан шу сабабли реакция қилишни лозим топдик. Ўзим ва клуб номидан Юлиан ва унинг мураббийлар жамоасига уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - деди Кан.

Бунга ўз навбатида "Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ҳам ўз фикрларини билдирди: "Ушбу лавозимга келганимдан буён қабул қилинган энг қийин қарор бўлди. Илк кунларданоқ Юлиан билан очиқ, ишончли ва дўстона муносабатларни ўрнатганман. Юлиан билан хайрлашиш осон бўлмади. Аммо жамоанинг январь ойидан кейинги ўйинлари ва натижаларини чуқур тахлил қилиб, Юлиан билан хайрлашиш қарорини биргаликда чиқардик. Унинг "Бавария" учун меҳнатидан мамнунман ва доимо энг яхши тилакларни тилайман".

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика