Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди
18 сен 10:05
Янгиликлар
Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди
Лондоннинг "Челси" жамоаси бош мураббийи Энцо Мареска Мюнхенда "Бавария"га қарши ўтган Чемпионлар Лигаси 1-тур баҳсидаги ҳакамликдан норозилик билдирди.
Учрашув 1:3 ҳисобида мюнхенликлар фойдасига якунланди. Бош ҳакам — испаниялик Хосе Санчес Мартинес эди.
"Жонатан Тага қизил карточка кўрсатилиши керак эди. Мен ҳар доим айтаман: агар футболчи тўп учун курашмай, балки рақибга қасддан зарба берса, бу — майдондан четлатиш учун асос. Ҳакам нега қизил кўрсатмади? Унинг айтишича, бу фол етарлича қаттиқ ва тажовузкор кўринмаган. Ҳакам фикрича, қизил учун кўзга кўринадиган таъсир — қон ёки шунга ўхшаш ҳолат бўлиши керак. Аммо бунда қасд бўлгани учун — мен учун бу аниқ қизил", — дея Маресканинг сўзларини келтиради BBC.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар