Ислом Аҳмедов: "Истеъфо жамоага ёрдам берса, кетиш ҳақида ариза ёзишга тайёрман"

15 окт 2026, 22:56
Суперлига 24-турдан ўрин олган "Андижон" – "Қизилқум" учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Жуда аламли мағлубият бўлди, шунинг учун биринчи навбатда мухлисларимиздан узр сўраймиз. Жамоада иш бошлаганимиздан бери фақат натижа учун эмас, балки чиройли ўйин орқали натижа кўрсатиш устида ишлаб келаётгандик. Қаердадир техник хатолар қимматга тушди. Бугун ҳам биргина хато қимматга тушди. Ўйин томонлама кўп вазиятларга эга бўлдик, рақиб асосан ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнади. Афсуски, кўп вазиятлардан фойдалана олмадик.

- "Андижон" мағлубиятга учраяпти, шундай маҳал Мартин Боакьени захирага олиб ўрнига бошқа ҳужумчи тушириш орқали ўйинни кучайтирса бўлмайдими?
- Бизда яққол икки нафар ҳужумчи бор: Рустам Турдимуродов ва Мартин Боаке. Рақиб зич ўйин кўрсатганида ҳужумчиларимизга қийин бўляпти, зич ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. Шуннинг учун бугун Драган Черанни майдонга туширдик, чунки унда креатив тўп узатишлар бор.

- Захирадан тушганлар ҳам ўйинни кучайтира олмади.
- Кимнидир айбдор қилиш ниятимиз йўқ. Ўйинни кўриб чиқамиз, хатоларни ўрганамиз. Барибир натижага мураббий жавобгар бўлади. Демак, биз хато қиляпмиз, етарлича ишлай олмаяпмиз. Буни кўриб чиқиб таҳлил қиламиз, хатолар устида ишлаймиз.

- "Андижон" мухлислари юртимиздаги энг фаол мухлислар ҳисобланади. Шундай мухлислари бор жамоа ғалабага ҳақли. Бугунги мағлубиятдан кейин мураббийлар штаби ўзаро истеъфо масаласини кўриб чиқишмадими?
- Буни раҳбарият ҳал қилади. Шу нарса жамоага ёрдам берадиган бўлса, кетиш ҳақида арзиза ёзишга тайёрман.

- Жароҳат олган футболчиларни ўз юртига юбормасдан шу ерда даволаса бўлмайдими? Ҳар ҳолда бизда ҳам тиббиёт анча ривожланган.
- Асосан грузиялик футболчиларимиз жароҳат олишди. Уларнинг Грузияда таниш мутахассиси бор экан, унга кўриниб кўнгилни хотиржам қилиш учун кетишди. Биз ҳам раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда рухсат бердик.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›