

"Бургутлар"нинг кечаги "Локомотив"дан учралган мағлубияти фонида мураббий истеъфоси билан боғлиқ гаплар ҳам тарқалди.
Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровнинг маълум қилишича, "Андижон" бош мураббийи Ислом Аҳмедов мавсум якунига қадар ўз лавозимида қолади. "Клуб чемпионат тугаши арафасида янги мураббий қидирмоқчи эмас",- дейилади хабарда.
Жамоа навбатдаги учрашувини 19 ноябрь куни меҳмонда "Сурхон"га қарши ўтказади.



