Оливье Жиру: Ажойиб финал бўлади
23 апр 2018 00:05
Янгиликлар
Оливье Жиру: Ажойиб финал бўлади
“Челси” ҳужумчиси Оливье Жиру Англия Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Саутгемптон”га қарши ўйиндан (2:0) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракатландик, аммо ишни охиригача қила олмадик. Гол уриш эса насиб қилмади. Мураббий танаффусда: “Шу тарзда давом этинг, ўз ўйинингизни кўрсатинг ва бу натижа беради”. Яна бир бор Англия Кубогини қўлга киритмоқчиман, фақат бу сафар “Челси” сафида. Мақсадим ҳам шу. Мазкур совринни қўлга киритишни истаймиз. Бу ўзига хос мусобақа. Ажойиб финал ўйинини интизорлик билан кутамиз”, – дейди Жиру.
Маълумот учун лондонликлар финалда “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар