

Унинг қўл остида "Кристал Пэлас" ой давомида иккита ғалаба ва битта дуранг қайд этди. 51 ёшли мураббий сўровномада Микель Артета ("Арсенал"), Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити") ва Режис Ле Бри ("Сандерленд") каби кучли ҳамкасбларини ортда қолдирди.

"Бургутлар"нинг мавсумдаги илк мағлубияти октябрь ойига – АПЛ 7-тури доирасидаги "Эвертон" билан ўйинга (1:2) тўғри келди. Бунгача "Кристал Пэлас" барча мусобақаларда кетма-кет 19 та мағлубиятсиз ўйин ўтказиб, клуб рекордини ўрнатган эди.
Аввалроқ АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинган эди.



