UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  2 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   1 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  4 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  1 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   15 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  14 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4

Олег Тюлькин: «Динамо» «триллер»да ғолиб бўлди» Янгиликлар

Олег Тюлькин: «Динамо» «триллер»да ғолиб бўлди»

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Олмалиқ» - «Динамо» (2:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасида тўхталиб ўтди.

- Олег Павлович, кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бугун «Динамо» ўйин эмас, «триллер»да ғолиб бўлди. Учрашув жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Айниқса, биринчи бўлиб ҳисобни жарима зарбасидан Искандар Холмирзаев киритгандан кейин, ўйин янада жонланди. Майдон эгалари мувозанатни тиклашгач, ҳар қандай ҳолатда ҳам яна битта гол уришимиз керак эди. Аммо кўп ўтмай, футболчилар майдондан четлатишди, пенальти қўйилди. 11 метрлик ҳолат бўйича вазиятни англай олмадим, очиғи. Рақиб пенальтидан гол уриб, ҳисобда олдинга чиққач, якунда биз яна гол уриб, чорак финалга йўл олганлигимиздан жуда хурсандмиз. Йигитлар иродаларини намойиш этишди.

- Жасур Қурбонов майдонга тушаётганда қандай кўрсатма берилганди?

- Ёш футболчимиз яримҳимоячи бўлсада, ҳужумкорликни ошириши керак эди. Ўйин якунида унинг майдонга туширилиши фойдали бўлди. Ўйинга қўшиб берилган 90+6-дақиқа якунига 15 сония қолганида Жасур икки футболчини алдаб, чамаси 30 метрлардан кучли зарбаси билан ажойиб гол муаллифига айланди. Бу гол бизни чорак финалга олиб чиқди. Ёшлар ишончимизни оқлаётган экан, уларга имкон беришда давом этамиз.

- Чорак финалда «Динамо»ни «Машъал»га қарши иккита учрашув кутиб турибди…

- «Олмалиқ» тўсиғидан ўтдик, энди «Машъал»дан ҳам ўтишга интиламиз. Муборак жамоаси ҳам ҳурматга сазовор рақиб. Имконқадар ғалабалар қозониб, финалга чиқишга ҳаракат қиламиз. Бу мухлисларимиз учун ажойиб совға бўларди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Динамо» ҳар ўйинда курашиб, бор куч ва ғайратини ишга солишига ваъда берамиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика