UZ

Сўнгги янгиликлар

09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  0 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   5 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  7 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  9 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6

ОФК кубоги-2021. Ўзбекистон клуби иштирок этадиган гуруҳ ўйинлари Тожикистонда бўлиб ўтади Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Ўзбекистон клуби иштирок этадиган гуруҳ ўйинлари Тожикистонда бўлиб ўтади

Осиё футбол Конфедерацияси 2021 йилги ОФК-2021 кубоги гуруҳ босқич қайси шаҳарларда ўтишини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон клуби иштирок этувчи "F" гуруҳи баҳслари Тожикистонда бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳдан ёки АГМК, ёки "Насаф" клуби иштирок этади. Бу гуруҳда "Хўжанд" (Тожикистон), "Алай" (Қирғизистон) ва "Олтин Аср" (Туркманистон) клублари ҳам бор. Гуруҳ босқичи ўйинлари 14-20 май кунлари бўлиб ўтади.

Марказий Осиё клублари иштирок этувчи "Е" гуруҳи ўйинлари эса Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтади. Бу гуруҳда Қирғизистоннинг "Дордой", Тожикистоннинг "Равшан" ва Туркманистоннинг "Ахал" клублари қатнашади.

Ушбу гуруҳда ғолиб чиққан клублар 11 ва 25 август кунлари Марказий Осиё минтақаси финалида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, агар АГМК ОЧЛ плей-офф босқичидан ўта олса ОФК кубогида "Насаф" иштирок этади. Агар АГМК ОЧЛ плей-офф босқичида мағлуб бўлса Олмалиқ клуби ОФК кубогида қатнашади.

ОФК кубоги-2021
Марказий Осиё
"Е" гуруҳи

Жой – Бишкек, Қирғизистон
"Равшан" (Тожикистон)
"Дордой" (Қирғизистон)
"Ахал" (Туркманистон)


"F" гуруҳи
Жой – Душанбе, Тожикистон

АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон)
"Олтин Асир" (Туркманистон)
"Хўжанд" (Тожикистон)
"Алай" (Қирғизистон)

1-тур
14 май (жума)

АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон) – "Алай" (Қирғизистон)
"Олтин Асир" (Туркманистон) – "Хўжанд" (Тожикистон)

2-тур
17 май (душанба)

"Алай" (Қирғизистон) – "Олтин Асир" (Туркманистон)
"Хўжанд" (Тожикистон) – АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон)

3-тур
20 май (пайшанба)

АГМК ёки "Насаф" (Ўзбекистон) – "Олтин Асир" (Туркманистон)
"Хўжанд" (Тожикистон) – "Алай" (Қирғизистон)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика