UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  6 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ОФК келишилган ўйинларга қарши курашиш учун SPORTRADAR билан янги шартнома имзолади Янгиликлар

ОФК келишилган ўйинларга қарши курашиш учун SPORTRADAR билан янги шартнома имзолади

Теглар :  ОФК
Осиё футбол конфедерацияси қитъада келишилган ўйинларга қарши курашни кучайтириш учун SPORTRADAR билан кенгайтирилган шартнома тузди.

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти маълум қилди.

"Келажак авлод учун спортни ҳимоя қилиш керак. Биз бу шартнома билан чекланиб қолмаймиз.  Осиё футболини, қитъадаги ҳар бир мамлакат футболини ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Sportradar бу йўлда биз билан ҳамкорлик қилади" - дейди ОФК президенти шайх Салмон ибн Иброҳим Ал Ҳалифа.

ОФК ва фирибгарликка ва келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича жаҳонда етакчи бўлган Sportradar ўртасидаги шартнома яна икки йилга узайтирилди. Икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик 2013 йилда бошланган ва ОФК учун ишлаб чиқилган махсус мониторинг тизими ёрдамида Осиёда ҳар йили 4500 миндан ортиқ учрашувлар текшириб борилади. Бундан ташқари қитъа ва минтақавий машҳур турнирлар ҳам тизим ёрдамида назорат қилиниб борилади.

Шу билан бирга, Sportradar ОФК учун махсус мобил илова (программа) ишлаб чиқаряпти. Илованинг вазифаси ахборот беришдир ва келишилган ўйинларни хабар қилишда ишлатилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика