UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  5 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди Янгиликлар

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди

ОФК расмий сайти бу мавсум Европада ўзини кўрсатган осиёлик футболчилар ҳақида мақола чоп этди.

Ушбу мақолада 6 нафар футболчига алоҳида эътибор қаратилди ва улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор. Сайт Шомуродов ҳақида шундай ёзган: 

"Европада бешинчи мавсумини ўтказган Элдор Шомуродов йил бўйи мухлислар диққат марказида бўлди. 2020 йил Италияга кўчиб ўтган моҳир ҳужумчи А серияда ҳаракат қилган Илёс Зейтуллаевдан сўнг иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди".

"Унинг "Женоа"даги ўйинлари "Рома" устози Жозе Моуриньони ўзига тортди ва Элдор Римга йўл олди. 27 ёшли футболчи гарчи "Рома" сафида кам майдонга тушган бўлса-да, ҳар ҳолда мавсум мобайнида 39та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди. У УЕФА мусобақасида ғолибликни қўлга киритган дастлабки ўзбек футболчиси бўлди". 

Мазкур рўйхатдан шунингдек, Даичи Камада (Япония - "Айнтрахт" (Германия), Сон Хёнг Мин (Жанубий Корея - "Тоттенхэм" (Англия), Меҳди Тареми (Эрон - "Порту" (Португалия), Айдин Хрустич (Австралия - "Айнтрахт" (Германия) ва Кйого Фурухаши (Япония - "Селтик" (Шотландия) каби футболчилар ҳам жой олган.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика