UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  141 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  8 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

ЎФА майдонида “Grassroots” (Оммавий футбол) фестивали ўтказилди Янгиликлар

ЎФА майдонида “Grassroots” (Оммавий футбол) фестивали ўтказилди

Теглар :  GrassrootsОФК
Бугун 15 май — ОФКнинг “Оммавий футбол куни” муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида “Grassroots” (Оммавий футбол) фестивали ўтказилди.

Унда 100 дан зиёд ўғил-қизлар иштирок этишди. Фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад футболни оммалаштириш, ёш авлодни ушбу спорт турига кенг жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Маълумки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё Футбол Конфедерациясининг нуфузли AFC Grassroots Charter Gold (ОФКнинг Оммавий футбол Хартияси) даражасидаги аъзолари таркибига киритилган.

Дастлаб 2020 йилда “Кумуш” даражадаги аъзоликка маъқуллаган ЎФА 2023 йил декабрида яхши ютуқларни кўрсатиб, “Олтин” даражасига кўтарилган эди.

Бундан ташқари, Республикадаги 1000 дан ортиқ умумтаълим мактабларда ФИФА Football in School (FFIS) дастури бўйича футбол тўгараклари ўтказиб келинмоқда ва 2030 йилга қадар ЎФА томонидан мамлакатимиздаги 10 000 га яқин мактабларнинг барчасида ушбу лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда.

Қайд этиш мумкин, ОФКнинг “Grassroots” футбол фестивали Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилди ва уларда 1400 нафардан кўпроқ бўлажак футболчилар иштирок этишди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика