UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Одил Аҳмедов: "Барча масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда ўйнади" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Барча масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда ўйнади"

Ўзбекистон - КХДР (3:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


"Учрашув қийин кечишини олдиндан билардик. Шунингдек, биринчи даврадаги Шимолий Кореяда ўтган ўйинда аламли мағлубиятга учрагандик. Шу боисдан бугун нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба иштиёқида майдонга тушгандик. Ўтган галги мағлубият учун муносиб тарзда жавоб қайтара олдик. КХДР терма жамоасини жуда синчиковлик билан ўргангандик ва уларни қандай ўйнашларидан бохабардик. Ўз ниятимизга етганимиздан бениҳоят хурсандмиз. Ҳисобда орқага қолаётганимизга қарамай иродали ғалабани қўлга киритдик. Бугун бутун жамоа билан ҳамжиҳатликда ўйнадик ва жуда муҳим уч очкога эга чиқдик. Ютуқнинг асосий омили деб ғалабага бўлган катта иштиёқни айтган бўлардим. Мухлисларнинг кўмаги ҳам, уларнинг олқишлари ҳам бугунги ғалабага сабабчи бўлди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Барчамиз масъулиятни тўлиқ ҳис этган ҳолда ўйнадик ва ўз мақсадимизга эришдик", - дейди Одил Аҳмедов.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика