UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  0 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  13 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  0 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  18 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2

ОЧЛ-2021. "Пахтакор"нинг гуруҳидаги рақиблар ҳақида маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Пахтакор"нинг гуруҳидаги рақиблар ҳақида маълумотлар

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида "В" гуруҳидан ўрин олди.

Мусобақада биз билан тўқнаш келадиган жамоалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. "Шаржа" охирги йилларда БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. 2018/19 йилги мавсумда шаржаликлар БАА чемпиони бўлган. Жорий мавсумда ҳам Абдулазиз Анбари бошқараётган клуб пешқадамлик қилмоқда. "Шаржа" 6 марта БАА чемпионати ва 8 бор БАА Президенти Кубогида зафар қучган. Клуб сафида БАА термасига номзод футболчилар. 6 нафар бразилиялик ва ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнайди.

"Трактор" билан "Пахтакор" 2016 йил Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган. Тошкентда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган "Пахтакор" Табризда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Айни пайтда Масъуд Шожайи бошчилик қилаётган "Трактор" Эрон чемпионатида 4-поғонани эгаллаб турибди. Жамоада жазоирлик ҳужумчи Окача Ҳамзавий фаолият юритмоқда. Бир қатор ўйинчилари Эрон терма жамоасига номзод саналади.

Саудия Арабистонининг "Ал Ваҳда" жамоасини Иво Виейра бошқармоқда. Айни пайтда маккаликлар чемпионатда 10-ўринни эгаллаб туришибди. Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" клуби билан 2019 йил саралаш босқичида тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучганмиз. Жорий мавсумда ушбу жамоа Ироқ чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика