Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум

Alisher
27 май 2024, 00:34
Испаниянинг "Реал" клуби Forbes нашри талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди.

Клуб нархи 6,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринни "Реал"дан 50 млн долларга арзон бўлган "Манчестер Юнайтед" эгаллаб турибди. Учликни "Барселона" 5,6 миллиард доллар билан якунлаган.

Forbes рўйхатидаги илк ўнликдан "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Бавария", ПСЖ, "Тоттенхэм", "Челси" ва "Арсенал" ўрин эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Forbes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›