Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди

Alisher
26 май 2024
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев РПЛ "Йил кашфиёти" номига лойиқ деб топилди.

Футболчи ушбу номинацияда "Динамо" ярим ҳимоячиси Бителло ва "Крилья Советов" ҳужумчиси Никита Салтиковни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 11та ассист қайд этди. Ўйинчи ЦСКАга ўтган ёзда "Пахтакор"дан ўтганди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia