Обамеянг оиласидаги муаммолар туфайли навбатдаги ўйинни ҳам ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
26 янв 2021, 21:08
Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.

31 ёшли форвард оиласида юзага келган муаммолар сабаб, Англия Кубоги 1/16 босқичидан ўрин олган “Саутгемптон”га (0:1) қарши учрашувни ўтказиб юборганди.

Шунингдек, Пьер-Эмерик Обамеянг бугун чемпионат доирасида “Саутгемптон”га қарши сафарда ўтадиган баҳсда ҳам қатнашмайди. Ҳозирча Обамеянг оиласида қандай муаммо юзга келгани маълум эмас, у Габонга қайтиб кетган.

“Тўпчилар”нинг яна бир аъзоси Киран Тирни ҳам жароҳатини тиклашда давом этмоқда ва у ҳам катта эҳтимол билан 20-турни ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal