UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   4 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  12 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1

"Нуристон" - Қашқадарё футбол федерацияси кубоги соҳиби Янгиликлар

"Нуристон" - Қашқадарё футбол федерацияси кубоги соҳиби

Қарши шаҳридаги "Насаф" ўйингоҳида Қашқадарё вилояти футбол федерацияси иккинчи лига жамоалари кубок баҳси финал учрашуви бўлиб ўтди.
Қарши шаҳридаги "Насаф" ўйингоҳида Қашқадарё вилояти футбол федерацияси иккинчи лига жамоалари кубок баҳси финал учрашуви бўлиб ўтди. Қизғин курашларга бой бўлган учрашувда нишонликлар ғалаба қозонишди.

"Нуристон"нинг 17-рақамдаги футболчиси Жавлон Рамазонов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди.

Финалда муносиб иштирок этган "Нефтчи" жамоаси нимчорак финалда "Насаф" ёшларини, чорак финалда "Чироқчи" жамоасини мағлубиятга учратишиб, ярим финалда "Шўртан" ёшларини таслим этишган эди. Афсуски, кескин вазиятларга бой бўлган финал учрашувида китобликлардан омад юз ўгирди.

"Нуристон" ҳам финалгача қийин учрашувларни ўтказди. Дастлаб, нимчорак финалда "Ёшлик" жамоаси таслим этилди, чорак финалдаги қийин кечган баҳсларда икки ўйин натижасига кўра "Машъал"дан ҳам ўтилди. Ярим финалда Шаҳрисабзликларни ҳам мусобақадан чиқариб юборган "Нуристон" якунда "Нефтчи"дан устунлигини исботлаб Вилоят кубогини қўлга киритди.

Учрашувни "Насаф" ПФК бош менежери Шамил Ярулин, "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, "Нуристон" жамоаси президенти Абдусами Нормўминов, шунингдек "Нефтчи" жамоаси президенти бевосита стадиондан кузатишди.

"Нуристон" жамоасига кубокни Қашқадарё вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Норқул Даминов топширди.

6 октябрь Қашқадарё кубоги

"Нуристон"-"Нефтчи" 1:0

Гол: Жавлон Рамазонов

"Нуристон": 12.Акмал Ҳазратқулов 4.Аббос Қурбонов 19.Дадажон Маматқулов 5.Аброр Амирқулов 7.Фарҳод Жумаев 17.Жавлон Рамазонов 6.Улуғбек Маджитов 8.Алишер Ибрагимов 10.Азамат Сайфуллаев 11.Феруз Фаҳриддинов 9.Баҳтиёр Ҳолмуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика