"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди
		
		06 сен 14:15
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди
27 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнаси бошида 30 млн фунт стерлингга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида "Манчестер Юнайтед"дан Ла Лига чемпионига келиб қўшилди.
Рэшфорд "Барселона"нинг чемпионатдаги 3 ўйинида ҳам ўйнади, бирида бошланғич ва қолган иккитасида захирадан майдонга тушди.
"El Nacional" хабарига кўра, "Барселона" аллақачон англиялик футболчини агар у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи бўса, руҳий ва жисмоний тайёргарликни ошириши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
Хабарда қўшимча қилинишича, клуб унинг машғулотлардаги ва мавсумолди ўйинларидан ҳайратда қолган, бироқ мавсум расман бошланганидан сўнг ўзини кўрсатишини кутган.
Натижада "Барселона" энди Рашфордни "Олд Траффорд"га қайтариш ҳақида бош қотирмоқда. Агар шундай бўладиган бўлса, Каталония жамоаси шартномани бекор қилиш учун "Манчестер Юнайтед"га 5 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар
Келин мю Антонио контени мураббий килиши кере
Jismoniy tayyorgarlik yuqori bo'lsa, ishtiyoq ham o'z-o'zidan ancha ko'payadi.