

Бу аввалроқ "Брага"да ўйнаган вингер – Рожер Фернандеш. Футболчининг кетгани ҳақида Португалия жамоаси матбуот хизмати расман маълум қилди.
Саудия Арабистони клуби "Зенит" раҳбариятининг вингер Педрони қўйиб юборишини кутиб ўтирмади ва унинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўя қолди. Трансфер 32,5 миллион еврони ташкил қилди. Шунингдек, 2,5 миллион евро миқдоридаги бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.
19 ёшли вингер ўтган мавсум "Брага" сафида 48 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 22 млн еврога баҳоламоқда.



