Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди
06 сен 13:46
Янгиликлар
Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди
"Интер Майами"нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес Лига Кубоги финал учрашувидаги мағлубиятдан сўнг "Сиэтл Саундерс" клуби ходимларидан бирига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда AP агентлиги хабар берди.
Ўйиндан кейинги тортишувдан сўнг "Сиэтл" мураббийлар штаби вакили Стивен Ленхарт (5 ўйин) ва "Интер Майами"нинг икки нафар футболчиси – ҳимоячи Томас Авилес (3) ва ярим ҳимоячи Серхио Бускетс (2) ҳам четлаштирилди. Дисквалификация фақат Лига Кубоги ўйинларига тааллуқлидир ва дисквалификация қилинган ўйинчиларнинг Асосий футбол лигаси (MLS) ўйинларида иштирок этишига тўсқинлик қилмайди.
Учрашув 1 сентябрь куни бўлиб ўтган ва "Сиэтл"нинг ғалабаси (3:0) билан якунланган. Ўйиндан сўнг Суарес техник ҳудудга бориб, рақиб штаб аъзоларидан бирига тупурганди. Кейинроқ футболчи ўз хатти-ҳаракати учун узр ҳам сўради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар