UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  2 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  2 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   6 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  10 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамов ўйиндан олдин "Пахтакор" чемпионликни бизнинг майдонда нишонлашига йўл қўймаслигимизни айтди" Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамов ўйиндан олдин "Пахтакор" чемпионликни бизнинг майдонда нишонлашига йўл қўймаслигимизни айтди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-турдан ўрин олган қолдирилган учрашувида "Бунёдкор" "Пахтакор"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг икки голига Нурилло Тўхтасинов муаллифлик қилди ва баҳс қаҳрамони бўлди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик.

- Ғалаба билан табриклаймиз. Учрашувдан олдин аксарият футбол ишқибозлари "Пахтакор"нинг имкониятларини юқори баҳолаган эди. Аммо, "Бунёдкор" бу тахминларни йўққа чиқарди ва кучли рақиб устидан ғалаба қозонди...

-  Табрик учун раҳмат. "Пахтакор"га қарши учрашувга муносиб тайёргарлик кўрдик. Вадим Абрамов бизга  ўзимизнинг ўйинни ўйнасак ва ўз кучимизга ишонсак ғалаба қозонишимиз , биз бу жамоани ўтган йили ҳам ютганмиз бу йил ҳам ютишимиз мумкинлигини таъкидлади.  

- Бу йил ўйинингизда катта ўсиш кузатилди. Узоқ масофадан ажойиб голлар урмоқдасиз. Буларнинг бари машғулотлар  самарасими?

- Албатта, машғулотларда ҳам узоқ масофадан кўп зарба бериш устида ишлаймиз. Қайсидир маънода мураббийимизнинг кўрсатмаси сабаб дейишим ҳам мумкин. Кўпроқ марказда ҳаракат қилиб зарба йўллашимни талаб қиладилар.

- "Бунёдкор" жорий мавсумда етакчи жамоаларга қарши икки ҳисса куч билан тўп тепаётганини кўрмоқдамиз...

- Вадим Карленович "Пахтакор" бизнинг майдондан чемпион сифатида чиқиб кетмаслигини тушунтирди. Жамоадаги барча футболчилар бор кучи билан тўп тепди. 


- Жамоада назарий жиҳатдан совринли ўринлар учун имконият сақланиб қолинган. Шунингдек Ўзбекистон кубоги ҳам олдинда кутиб турибди...

- Худо хоҳласа Ўзбекистон кубогида яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 

- Кеча учрашувда футбол муҳитини яратишда мухлислар ҳам катта ҳисса қўшишди. Менимча, бу йил "Бунёдкор" стадионида бундай ҳиссиётлар, вазиятларга бой ўйин ҳали бўлмаган эди...

- Ҳа, мухлисларимизга шунчалик келиб бизни қўллаб-қувватлашгани учун рахмат айтиб қоламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика